Библиографическое описание:

Содиков С. С. Олий математика + Дастурлаш асослари фанини билим олиш жараёнини қўшма дарс ёрдамида фаоллаштириш // Молодой ученый. — 2016. — №12.4. — С. 92-94.

 

Олий таълим муассасаларидаги Олий математика ва Дастурлаш асослари фанларини ўқитишнинг кўп йиллик иш тажрибаларига асосланиб бу фанлар орасидаги боғлиқликни ўқув жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишда деб қараш мумкин. Демак, замонавий ахборот коммуникация технологиялари олий математика ва дастурлаш асослари фанини бир-бири билан икки томонлама узвий боғловчи восита ҳисобланади. Шу боисдан ҳам математик, худди шундай физик, иқтисодчи ва бошқа мутахассислар ҳам ахборот коммуникация технологиялари бўйича базис маълумотга эга бўлишлари зарур [1-3].

Ҳозирги пайтда ахборотлашган жамиятнинг пойдевори қурилмоқда, шу боисдан ҳам халқ хўжалигининг барча тармоқларини фаолиятини ахборотлаштириш, автоматлаштириш, интеллектли тизимлаштириш жараёни жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Бундай жамиятда фаолият кўрсатадиган мутахассислардан юқори даражада ахборот маданиятига эга бўлиш талаб этилади. Олий таълим маскани турли-туман касбий фаолият мутахассисларини замон талабларига мос равишда тайёрлаб берувчи базис ҳисобланади, шу боисдан ҳам олий таълим маскани касбий фаолиятни шакллантирувчи таълим дастурлари, ахборот-коммуникация воситалари, замонавий ахборот-педагогика технологиялари, салоҳиятли педагогик кадлар билан тўлиқ таъминлангандагина талабаларда мос равишда касбий билимлар, кўникмалар ва амалий жиҳатдан тадбиқ қилиш услублари шаклланади [2, 3].

Олий математика ва дастурлаш асослари фанларини ўқитишни янада фаоллаштирувчи, қизиқарли ва келажаги порлоқ йўналишлардан бир тармоғи фанлар орасидаги интеграцияни, интеграллашган ўқитиш тизимларини, ҳамда бундай тизимларни қўллаб қувватловчи махсус ахборот технологияларини, тизимларини яратишдир. Бунинг учун ҳозирги таълим жараёнида ўқувчининг дунёқарашини ўсишига, шаклланишига илмий асосланган тарзда таъсир қилишнинг бир қанча асослари мавжуд.

Мазкур мавзу математика ва юқори алгоритмик тилда дастурлаш фанини ўрганиш бўйича муҳим ҳисобланади, чунки талаба мавзуни ўзлаштириш давомида маълумотларни структуралаштиришнинг типлари ва улар устида типик амаллар бажаришнинг турли алгоритмлари бўйича амалий кўникмага эга бўлади.

Интеграллашган қўшма дарснинг мақсади талабада матрицанинг хоссаларини мазмун моҳиятини математик нуқтаи назардан ўзлаштирган ҳолда Pascal ABS дастурий муҳитида матрицанинг хоссаларини аниқловчи, ифодаловчи алгоритмларни индивидуал топшириқларни бажариш орқали мантиқий фикрлашини ривожлантириш, коммуникатив имкониятларини, фазовий тафаккурини, тасаввур қилиш, абстракт идрок қилиш жиҳатларини янада такомиллаштириш, тизимли фикрлаш, таҳлил қилиш ва ечим қабул қилиш жараёнларини шакллантириш мумкин. Олий математика фанидаги “матрицанинг хоссалари” ҳамда дастурлаш асослари фанидаги “икки ўлчамли сонли массивлар” мавзусини интeграллашган, қўшма дарс тарзида ташкил қилиш методикасини кўриб чиқамиз. Мазкур қўшма дарсда математик ва информатик қайси ўқув элементларини қандай кетма-кетликда ташкил қилинишини келтирамиз.

Математикнинг вазифаси “матрицанинг хоссалари” мавзуси бўйича қуйидаги ўқув элементларини тавсифлаши ва тушунтириши зарур: 1.1 – матрица тушунчаси: 1.1.1 – матрица элементи; 1.1.2 – индекс тушунчаси; 1.1.3 – квадрат матрица; 1.1.4 – тўрт бурчак матрица. 1.2 – матрицани тавсифлаш: 1.2.1 – аналитик, умумий ҳолда тавсифи; 1.2.2 – сонли матрица; 1.2.3 – символли матрица; 1.2.4 – математик ифодаси, қисқа кўриниши. 1.3 – матрицани детерминантини ҳисоблаш: 1.3.1 – 2х2 матрицани детерминанти; 1.3.2 – 3х3 матрицани детерминанти; 1.2.4 – NxN матрицани детерминанти ва ҳакозо.

Информатикнинг вазифаси “икки ўлчамли сонли массивлар” бўлими бўйича қуйидаги ўқув элементларини тавсифлаши ва тушунтириши зарур: 2.1 – матрицани алгоритмик тилда ифодалаш: 2.1.1 – икки ўлчамли сонли массивни (ИЎСМ) номлаш; 2.1.2 – бутун қийматли ИЎСМ; 2.1.3 – ҳақиқий қийматли ИЎСМ; 2.1.4 – икки ўлчамли символли массив; 2.1.5 – Бул қийматли икки ўлчамли массив; 2.1.6 – ИЎСМ индексларини ифодалаш. 2.2 – ИЎСМ элементларини қийматини ЭҲМ хотирасига киритиш: 2.2.1 –дастурнинг ўзида; 2.2.2 – клавиатурадан, мулоқотли; 2.2.3 – маълумот файлидан. 2.3 – матрицани детерминантини ҳисоблаш алгоритми: 2.3.1 – 2х2 матрицани детерминантини ҳисоблаш алгоритми; 2.3.2 – 3х3 матрицани детерминантини ҳисоблаш алгоритми; 2.3.4 – NxN матрицани детерминантини ҳисоблаш алгоритми, умумлаштирилган алгоритм.

Математик ва информатикнинг ўқув элементларини тушунтириш фаолиятини мантиқли граф схема кўринишида қуйидагича тавсифлаймиз. “Матрицанинг хоссалари” ҳамда “икки ўлчамлик сонли массивлар” мавзуларини интеграллашган тарзда ўқитишнинг дoлзарблиги шундаки, бу мавзу ёрдамида матeматика ҳамда дастурлаш асослари элементларини бир вақтнинг ўзида, бирлаштирган ҳoлда мавзунинг математик ва алгоритмик моҳиятини, уларнинг асoсий xарактeристикаларини талабаларга oсoн ўргатиш мумкин бўлади. Машғулoт давoмида олий математика ва дастурлаш асослари фанларининг бир-бири билан бoғлиқлиги яққoл кўзга ташланади. Интеграллашган дарснинг:

Таълимий аҳамияти – талабаларда “матрицалар” ҳамда “массивлар” ҳақидаги билимлари шаклланади, алгоритмик маданияти ривожланади, ЭҲМ учун амалий дастурларни яратиш ва фойдаланиш кўникмаси ҳoсил бўлади;

Тарбиявий аҳамияти – талабаларда ўзлаштирилаётган матeриалга нисбатан ижoбий фикр уйғoнади, матeриални танқидий баҳoлай oлиш маданияти ҳoсил бўлади;

Ривoжлантирувчи аҳамияти – талабаларда муаммoли вазиятларни пайдo қилиш, унинг eчимини тoпиш, мустақил изланувчанлик қoбилияти шаклланади.

Диалектика ва мантиқ принциплари, қонун-қоидалари асосида ўқув курсини орграф шаклида мантиқий структуралаш яққол ифодаланган, яхши ташкилий мантиқий-структура схемаларни олишга, структуранинг элементлари орасидаги боғланишларни ўрнатишаг, ўрганишга ва асослашга, уларни гармонияли тавсифлашга, баён этишга имконият яратади. Натижада предметнинг мазмуни, туб моҳиятини ўзлаштириб олишда вақтнинг тежалишига ва ўқув жараёнини самарадорлигининг ортишига, ўқув материалини оптимал баён қилиш шарт-шароитларининг вужудга келишига олиб келиши мумкин.

Мазкур фанларни ўқитишни қўшма дарс сифатида ташкил қилинганда яна шунга эътиборни қаратиш зарурки, информатика дарсларидаги мавзуларни тушунтириш учун етарлича мисоллар асосан математика фанидан олинади, энди математика фанида ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш математикани ўзлаштиришга доир бир қанча муаммоларни самарали, кўргазмали ечиш имкониятини яратади, яъни математик жараён бўйича изланишларни реал вақт мобайнида компьютер ёрдамида анимация, имитация қилиш имконияти мавжуд. Шу боисдан ҳам информатика ва математика фанларини интеграллашган қўшма дарс сифатида ташкил қилиш ўзини тўлиқ оқлайди ва педагогикада жуда тўғри йўл деб ҳисобланади.

Бундан ташқари, қўшма дарс ўтказишга интеграллашган ёндашув табиий- математик фанларни информатика фанлари базасида ечиш на фақат қўшма дарснинг самарадорлигини оширади, балки информатика фанини ўзини ўшзлаштириш самарадорлигини ҳам оширади. Масалан, информатика фани дарсликларида келтирилган ҳар қандай мисол ва масалалар реал вақт нуқтаи назаридан ҳеч қандай амалий аҳамиятга эга эмас, фақат расмийлаштирилган, шу боисдан ҳам бундай масалалар ўқувчиларда етарлича қизиқиш уйғотмайди. Компьютердан ва унинг имкониятларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш (амалий масалаларни ечиш учун, жуда ҳажмдаги ҳисоблаш ишларини бажариш учун, ҳаддан ташқари катта ҳажмдаги ахборотларга турли хил ишловлар бериш учун ва бошқалар) амалий жиҳатдан бундай йўналишни ривожлантиришни талаб қилади, бунинг учун информатик математикани билиши зарур ҳисобланади; илмий билиш соҳаларининг замонавий методларини излаш, синтез қилиш талаб қилинади, бунинг натижасида талабаларда ўқув предметига бўлган қизиқиш пайдо бўлади ва турғун ўзлаштириш жараёни ҳосил бўлади [4].

Шундай қилиб, биз ўйлаймизки, фанларни ўзлаштиришда қўшма дарслардан фойдаланиш, уларни ташкил қилиш, хусусан информатика ва математика фанларини биргаликда интеграллашган тарзда ўқув жараёнини ташкил қилиш пайтида келиб чиқадиган жуда кўп муаммоларни ҳал қилаолади деб биламиз.

 

Адабиётлар:

 

  1. Гридчина И.Н. Гармонизация математических и специальных дисциплин средствами информационных технологий при подготовке будущих инженеров//Информатика и образование, 2009.-№8.-с. 114.
  2. Лапчик М.П. Информационно-технологическая подготовка магистров физико-математического образования // Математика и информатика: наука иобразование: Межвузовский сборник научных трудов: Ежегодник. Вып. 3. - Омск: Изд-во ОмГГТУ, 2003. - С. 162-169.
  3. Годочкин Е. Ю. Проблемы преподавания информатики и информационных технологий экономическим специальностям в ВУЗах// Молодой ученый. - 2011. - №11. Т.1. - С. 67-69.
  4. Концепция интегрированного обучения [Электронный ресурс] – 1999. Режим доступа: http://school4-perm.narod.ru/kio.htm

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle