Библиографическое описание:

Хужаев О. К., Курбанова О. У. Операцион тизимлар фанини ўқитишда виртуал машина типидаги дастурий таъминотларнинг аҳамияти // Молодой ученый. — 2016. — №9.5. — С. 40-41.



Ҳозирги кунда таълим жараёнида ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллашга бўлган эътибор кундан – кунга ортиб бормоқда. Бизнинг мамлакатимизда ҳам мураккаб ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, замонавий операцион тизимларда ишлашга мўлжалланган дастурлар мажмуаси ва иловалар яратиш ишлари жадал сураътда олиб борилмоқда. Бу эса турли хил операцион тизимларда ишлай олишни талаб қилади. Ҳозирда Windows операцион тизимларидан ташқари Linux нинг турли дистрибутивлари, Мас операцион тизимининг турли версиялари, Android va iOS каби операцион тизимлар кенг қўлланилмоқда. Мисол сифатида UZ MOT билан Linux Doppix ни келтириш мумкин.

Шунинг учун ҳам операцион тизимлар фанини ўқитишда талабаларга турли хил операцион тизимларни ўрнатишни ва уларда ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш жуда мухим ҳисобланади. Битта компьютерда бир нечта операцион тизимларни ўрнатиш учун энг қулай дастурий воситалар бу виртуал машинилар типидаги дастурий таъминотлардир.

Кўп фойдаланилаётган виртуал машина дастурлари имкониятлари бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган.

Номи

Ишлаб чиқарган фирма номи

Хост машина ОТи

Расмий қўллаб-қувватланувчи ўрнатилган ОТ

Лицензия

Colinux

Dan Aloni и другие [2]

Windows NT (NT, 2000, XP, Server 2003), Linux

Linux

GPL version 2

DOSBox

Peter Veenstra, Sjoerd и сообщество [3]

Linux, Windows, Mac OS Classic, Mac OS X, BeOS, FreeBSD, OpenBSD, Solaris, QNX, IRIX, Kolibri

Внешне эмулирует оболочку DOS

GPL

Linux-VServer

Linux-VServer

Linux

Различные дистрибутивы Linux

GPL version 2

Parallels Workstation

Parallels, Inc.

Windows, Linux, Mac OS X (Intel version)

Windows, Linux, FreeBSD, OS/2, eComStation, MS-DOS, Solaris

Проприетарная

Virtual PC

Microsoft

Windows Vista (Business, Enterprise, Ultimate), XP Pro, XP Tablet PC Edition

DOS, Windows, OS/2, Linux (SUSE, Xubuntu), OpenSolaris (Belenix)

Проприетарная (бесплатная с июля 2006 года)

VirtualBox

Innotek, подразделение Sun Microsystems (в 2010 Sun куплена Oracle)

MS Windows, Linux, Solaris, OpenSolaris, Mac OS X, FreeBSD

DOS, OS/2, MS Windows, Linux, Solaris, OpenSolaris, OpenBSD, FreeBSD, NetBSD, Netware, QNX, L4, Mac OS X (только для хостов на "железе" от Apple)

Свободная и проприетарная версии (GPL, PUEL)

Microsoft Virtual Server 2005 R2

Microsoft

Windows 2003, XP

Windows NT, 2000, 2003, 2008, XP, Vista, Linux (Red Hat and SUSE)

Проприетарная (Free)

Virtuozzo

Parallels, Inc.

Linux & Windows

Различные дистрибутивы Linux; Windows

Проприетарная

VMware Workstation 5.5

VMware

Windows, Linux

DOS, Windows, Linux, FreeBSD, Netware, Solaris, Virtual Appliances[10]

Проприетарная

Юқоридаги жадвалда келтриб ўтилган виртуал машина дастурий таъминотлари тур дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи фирмалар томонидан яратилган бўлиб, вазифа жиҳатидан бир хил (яъни виртуал комьпютер яратишга мўлжалланган) бўлишига қарамасдан ишлаш принцпи турличалиги, турли хил оперцион тизимларда ишлай олиши, турли хил процессорларни ёки комьпютер қурилмаларини қўллаб қувватлаши, дастурий таъминотнинг пуллик, текин ёки очиқ кодлилиги ва бир қанча параметрлари билан бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун бундай дастурий таъминотлдардан бирини танлаш учун юқоридаги параметрларига эътибор қаратиш лозм.

Хозирда мавжуд, энг кўп ишлатилётган виртуал машина дастурий таъминотларидан фойдаланиш бўйича www.hackzona.ru сайти фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўров натижалари қуйдагича:

Дастур номи

Тўплаган овозлар сони

Фоиз миқдорида

VMware

207

39,35

Virtuozzo

13

2,47

Virtual Server

23

4,37

VirtualBox

218

41,44

Virtual PC

43

8,17

Linux-VServer

14

2,66

DOSBox

5

0,95

Colinux

3

0,57

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда ишлатилаётган виртуал машина дастурий таъминотлар ичида энг кўп фойдаланилаётган, комьютер қурилмалари ва турли хил операцион тизимлар билан максимал мослаша оладиганлари Oracle Virtual Box, VMware Workstations Microsoft Virtual PC лардир. Операцион тизимлар фанида бу дастурий таъминотлардан фойдаланиб талабаларга турли хил ОТ ларда ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш яхши самара беради.

Адабиётлар:

  1. В.П. Леонтьев, Работаем в Windows 7// Издательство: ОЛМА Медиа Групп, Санкт-Петербург, 2011 г.
  2. Михаил Михеев, Администрирование VMware vSphere// Издательство: ДМК Пресс, Санкт-Петербург, 2010 г.
  3. Alfonso V. Romero, VirtualBox 3.1: Beginner’sGuide // Издательство: PacktPublishing, Санкт-Петербург, 2010 г.
  4. А.В. Куприянова, Реестр Windows XP// Издательство: Наука и Техника, Санкт-Петербург, 2006 г.
  5. www.virtualbox.org

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle