Библиографическое описание:

Юсупов Д. Ф., Жуманиязова О. А. Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш // Молодой ученый. — 2016. — №9.5. — С. 73-76.



Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат дастури доирасида бошланғич таълимда ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида 2014−2017 йилларга мўлжалланган режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, вазирлик мутахассислари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олимлари, методистлар ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат ижодий гуруҳлар шакллантирилди.

Бошланғич синф ўқитувчиси Давлат таълим стандарти бўйича болаларнинг мантиқий тафаккур қила олиш салоҳиятини, ақлий ривожланишини, дунёқарашини, коммуникатив саводхонлигини ва ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантиришга, эркин фикрлай олиш, ўзгалар фикрини англаш, ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олиш кўникмаларини эгаллашларига эришиши лозим.

Шу боисдан ҳам бошланғич синфлар ўқув жараёнидаги бир хилликга барҳам бериш дарс жараёнини турли туманлигини , ранг баранглигини таъминлаш мақсадида илғор педагогик ва инновацион технологияларини кенг жорий этишга мўлжалланган ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва тадбиқ қилиш давр талабидир. Шу билан бирга дарс жараёнида махсу тайёрлаган мултимедиали иловалардан, видеолавҳалардан, турли анимацион материаллардан фойдаланиб ўқув жараёни ташкил қилинганда, ўқувчиларнинг амалий тафаккур ва тасаввурларини шакллантиришда мавзуга бўлган қизиқишларини орттиради ва тез тушуниб олишларига имконият яратади. Шунингдек, дарс давомида ўқувчилар чарчаб қолмаслиги ва зерикмасликлари учун мусиқали дам олиш дақиқалари ҳам ташкил этилиши мақсалга мувофиқдир. Худди шундай, бошланғич синфларда математика дарсларида дидактик ўйин ва бошқотирмалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва ҳозиржавоблик қобилиятларини янада ривожлантиради.

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқув жараёнини ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда шакллантириш ўқитувчидан ўқувчига ўқитувчининг иштирокисиз мустақил тарзда амалга ошириш учун зарур бўлган элементларни, дидактик материалларни бериш (ўқув масалаларини қўйиш, амалий предметли мазмунини аниқлаш, ҳар битта алоҳида амалларнинг бажарилиши бўйича намуналарни кўрсатиб бериш, ҳар бир ҳаракат ва амалларнинг бажарилишини назорат қилиб бориш, масаланинг ечилганлигини, тугалланганлигини баҳолаш) узлуксиз тарзда кетма-кет кечадиган жараёндир.

Бошланғич синфларда компьютерли ўқитиш – предметлар муҳитини элементларини ўзгартирувчи ва бойитувчи сифатида қаралади. Бошланғич синф ўқувчиларида айнан бундай ёшда боланинг ақлий қобилиятларини жадал ривожланиш жараёни кечади, унинг интеллектуал салоҳиятини ривожланиши учун фундамент яратилади. Ўқув жараёнида педагогик, инновацион ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бошланғич таълимнинг долзарб масалаларини самарали ечиш учун имконият яратади, жумладан:

  1. ўқув жараёнини қизиқарли ва маҳсулдор қилиш ҳисобига ўқувчида материални англаб олиш мотивацияси ортади;
  2. мустақил ишлаш ва ўзини-ўзи назорат қилиш кўникмаси ривожланади;
  3. дарснинг самарадорлигини ва ҳар бир ўқувчининг ўзлаштиришини таъминлайди;
  4. ҳар бир ўқувчининг фикрлашини, билиш ҳиссиётини, мақсад сари интилишларини, маънавий тасаввурларини ривожлантириш ҳисобига умумий фаол ривожланишга эришилади;
  5. синфдаги барча болаларнинг фаол ишлаши таъминланади.

Инновацион ва ахборот технологияларини таълим жараёнига тадбиқ қилишни замонавий ахборот дунёсини ривожланишидаги мантиқий ва зарурий қадам деб характерлаш мумкин.

Компьютерларнинг ўқув жараёнига жадал кириб келиши педагоглар ҳаётида мисли кўрилмаган даражада ўқитишнинг янги турларини, шаклларини келтириб чиқарди. Бошланғич таълимда ахборот технологияларидан фойдаланиш иккита асосий масалани ечиш билан боғлиқ: болаларни янги техникавий воситалардан фойдаланишга ўргатиш ва ўқувчиларнинг ўқиш ва ўқишдан ташқари фаолиятида янги имкониятларини очиш ва такомиллаштириш мақсадида компьютер технологияларидан фойдаланиш. Дарсларда ахборот технологияларидан фойдаланиш педагоглар олдига жуда катта муаммоларни келтириб чиқарди. Чунончи, замонавий педагог компьютердан фойдаланишни билиши, компьютер ёрдамида ўқитиш воситаларидан фойдалана олиш ва уни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш кўникмаларига эга бўлиши, ўз билимини компьютерли ўқитиш бўйича доимо такомиллаштириб бориши ва ҳакозалар зарур. Амалиётда шуни такидлаш жойизки, масалан, 3-синф математика дарсларида, ўқув материалини ўргатиш компьютерли технология асосида ташкил қилинганда ўзлаштириш сезиларли даражада яхшиланди, ўқувчиларда дарсга бўлган қизиқиш ортди, мустақил ишлаш кўникмаси пайдо бўлди, билимни ўзлаштириш бўйича имкониятлари ривожланди, ижодий ёндашувлар пайдо бўла бошлади, ўзига ва билимига бўлган ишонч шакллана бошлади.

Айниқса бошланғич мактабда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиб дарс жараёнини ташкил қилиш долзарб ҳисобланади. Чунки 1-4 синф ўқувчиларида кўргазмали-образли фикрлаш ривожланган, шу боисдан ҳам дарс жараёнини компьютер технологияларидан фойдаланиб ташкил қилиш жуда муҳим. Бунинг учун сифатли кўргазмали материалларни мақсадли тарзда жуда кўп тайёрлаш ва ундан фойдаланиш зарур, билимни қабул қилиш жараёнига янги кўринишларни тадбиқ қилиш, товушлар, слайдлар, анимациялар билан.

Бошланғич мактабда турли дарсларда АКТдан фойдаланиш ўқитишнинг кўргазмали-тасвирли-тушунтириш услубидан фаолиятли услубга ўтишга имконият яратади, бунда ўқувчи ўқув жараёнининг фаол иштирокчисига, субъектига айланади. Бу эса ўқувчида билимни англаган ҳолда ўзлаштиришга имкон яратади. Шу боисдан ҳам замонавий таълим тизимида бошланғич синфларда компьютер технологияларини қўллаб дарс жараёнини ташкил қилиш жуда кўп новатор педагоглар томонидан амалга оширилмоқда, бу жуда кўпчилик педагогларнинг ҳаётий иш нормасига айланиб бормоқда.

АКТ – бу ўқитувчи қўлидаги жуда қувватли, кўп қиррали, универсал инструментал восита ҳисобланади, буни эгаллаб олиши ва ўзининг предмети бўйича дарсларда ундан мақсадли фойдаланиши зарур.

Компьютер бошланғич мактаб таълим технологиясига замонавий технологиялардан ҳисобланган лойихалаш технологияси элементларини олиб киришга имконият яратди. Лойиҳаларни яратиш бошланғич синф ўқувчисида билим олишга бўлган қизиқишларини, ижодий ва интеллектуал сифатларини шаклланишига, эстетик жиҳатдан тарбияланишига, мустақил ҳаракат қилишини ривожланишига олиб келади.

Мустақил фаолиятнинг ривожланиши – бу шундай жараёнки, мактабдаги бутун ўқув даврида узликсиз давом этади. Бошланғия синфга қабул қилинган мактаб боласида даставвал мустақил фаолият кўрсатишнинг куртаклари шаклланади, ундан кейин эса билим олиш. Ўқувчининг мустақил фаолият олиб бориш сифатлари – ўқув фаолиятининг субъекти сифатида амалий ёки ўқув масалаларни ўқитувчининг ёрдамисиз бажара олиш кўникмаларини ифодалайди. Билим олишнинг қандай универсал уқувлари, кўникмалари мустақиллашган ўқув фаолиятини ривожланишини таъминлайди?

Ташаббускорлик – бу ўқувчининг ўқув топшириқларини бажариш ва ечимини охиригача етказиш бўйича маъсулиятни ўз зиммасига олган тайёргарлигидир. Ўқувчининг ўқув жараёнидаги ташаббускорлигини унинг кундалик фаолиятидаги натижалари билан баҳолаш мумкин, чунончи, ҳикоялари, чизмалари, ечкан мисоллари, ишлаган масалалари ва бошқаларда. Айрим ўқувчилар ишлаган мисолларини, масалаларини тушунтириб бераолмаса ҳам ўзининг олгнан билимларини ёзма равишда жуда яхши ва осон ифодалайдилар.

Олдиндан кўра билиш – бу ўқувчининг ўқув масаласининг ечимини олдиндан белгиланган мақсадга эришига бўй сундириш имкониятидир. Мактаб ўқувчиси топшириқларни бажаришга киришган пайтда у топшириқни ечимини кўра билиш қобилиятларини намоён қтлишга ҳаракат қилади. Ўқувчи топшириқни тўғри ёки нотўғри бажариши мумкин, ёки масалани шартини ўзгартиради ва балки қўйилган масалани ечишга қурби етмайди.

Ўзини-ўзи баҳолош – бу ўқувчининг эндиги бажарадиган ўқув ишига мос келадиган муносабатини, бажаришга тайёргарлигини ва имконияти доирасидаги қийинчиликлари тўғрисидаги огоҳлантиришларни ифодалайди.

Ўзини-ўзи назорат қилиш – ўқувчи ўзининг фаолиятини англаб етган ҳолда назорат қилишга бўлган талабларга асосланади, яъни ўқувчи “Мен нима қилдим”?, “Мен нимани ўргандим”? деган саволларга асосли равишда жавоб излайди.

Билим олишда ижодийликнинг шаклланиши – бу ўқувчининг ўқув масалаларини расмийлаштиришда ёки уни ечишнинг янги усулларини излашда намоён бўлади. Ўқувчиларнинг гуруҳ бўлиб ёки жамоавий шаклда ижодий топшириқларни бажариши самарали бўлади. Масалан, 4-синф математика фанида кўп хонали сонлар билан ишлаш мавзуси бўйича қуйидагича ижодий топшириқ берилди: мактаб тажриба майдонидан 500 кг картошка йиғиштириб олинди. Картошканинг ўндан бир қисми уруғлик учун қолдирилди, қолган ҳосилнинг бешдан бири мактаб ошхонасига топширилди, ҳосилнинг қолган қисми қишга олиб қўйилди. Неча килограмм картошка уруғлик учун олиб қўйилди, неча килограмм картошка мактаб ошхонасига топширилди ва неча килограмм картошка қишга олиб қўйилди? [4 синф мат]. Синфдаги ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлинди ва ҳар бир гуруҳ ўзининг ечимини таклиф қилди ва уни асосли равишда изоҳлар билан тушунтириб беришди. Уруғлик учун қолдирилган картошка – кг. Ҳосилнинг қолган қисми – 500-50 = 450 кг. Мактаб ошхонасига берилган картошка кг. Картошканинг қишга олиб қўйилган қисми – 450-90 = 360 кг. Масалани ечимини текшириш: уруғлик учун қолдирилган картошка + мактаб ошхонасига берилган картошка + қишга олиб қўйилган картошка йиғиндиси 500 килограммга тенг бўлиши зарур, яъни 50+90+360 = 500 кг. Айрим гуруҳлар қуйидагича ечимнм таклиф қилишди: 1. кг., 2. кг., 3. кг. Масалани ечимини излаш мобайнида қийинчилик туғилса ёрдам сшрашди. Кўрсатмалар берилгандан кейин масалани тўғри ечимини топишди. Ўқувчилар масалани ечими бўйича мустақил тарзда ахборот технологиялари воситаларидан, кўргазмали тагдимотлардан унумли фойдаландилар.

Ўқув жараёнига ахборот коммуникация технологияларини қўллаш натижасида математика дарсларида ўқувчиларда жонланиш, ташаббускорлик, фаол билим олиш кўникмалари янада ривожландт, дарс жараёни қизиқарли ва мазмунли бўлиши таъминланди, таълим самарадорлиги мақсадли йўналтирилди.

Шу боисдан ҳам 4-синфда математика дарсларини унумли, самарали, фаол бўлиши ва ўқувчиларнинг ҳам фаоллигини ошириш мақсадида турли ҳилдаги презентациялардан фойдаланмоқдамиз. Худди шундай математика дарсларини тарих, рус тили дарслари билан қўшма дарс кўринишида, интеграллашган дарс кўринишида ўтишни ташкиллаштирганмиз. Чунончи, математика дарсида “Тезлик, вақт, масофа” мавзуси бўйича АКТ дан фойдаланиш жуда мароқли бўлди, бу дарс амалий-техник дарс бўлди. Ўқувчилар муаммоли саволларга “Тезликни қандай ошириш мумкин”?, “Қандай қилиб вақтдан ютиш мумкин”? деган саволларга жавоблар топишди, оғзаки тушунтирувчи, тўлдирувчи чиқишлар қилишди.

Математика дарсларининг барчаси қизиқарли, самарали ўтиши учун турли туман презентациялар ишлаб чиқилган, худди шундай сафдош новатор педагогларнинг тагдимотлар кўринишида тайёрлаган материалларидан фойдаланамиз. Ўқувчилар дарсдан ташқари пайтларда тагдимотлардан мустақил фойдаланадилар ва ижодкор ўқувчилар томонидан янги тагдимотлар тайёрланмоқда. АКТ дан фойдаланиш дарсни юқори савияда, тушунарли, ўзимиз ўйлагандай, замонавий дарс кўринишида бўлишини таъминлайди. Бундай ҳолат икки томонлама ривожланишга олиб келади, биринчидан ўқитувчининг фаоллиги ортади, илмий-услубий салоҳияяти янги поғонага кўтарилади, замон талабидаги етук мутахассига айланади, иккинчидан таълим сифати ортакди, бу эса таълимнинг асосий масаласини самарали бажарилишига олиб келади.

Ҳозирги пайтда интернет муҳитидаги таълим порталларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш ҳар қандай предмет бўйича дарсларнинг замонавий тарзда бўлишига монелик қилади. Чунончи, .uz талим порталлари: http://malaka.uquvmarkazi.uz/ - Ўқув марказининг масофавий таълим портали; http://olx.uz/ - Таълим: Педагоглар хизматлари; http://itm.uz/editorial_me - “Замонавий таълим” журнали; http://www.if.uz/nominations/ - Халқ таълими вазирлигининг www.eduportal.uz ахборот-таълим портали; http://soglom.uz/ - Таълим тизимида: юксак самарадорлике ва сифат; http://www.fikr.uz/ - таълим-тарбия; http://btr2014.zn.uz/oqituvchilarga- бошланғич таълим концепцияси; http://muloqot.uz/ - Замонавий таълим технологиялари; http://ziyonet.uz/ - таълим портали ва бошқалар; ...ru таълим порталлари: http://nsc.1september.ru; болалар журнали «Мурзилка» - http://www.murzilka.km.ru; http://www.ug.ru - сайт «Учительской газеты»; ҳар қандай байрамларга синфдан ташқари тадбирлар - http://schoollessons.narod.ru/; бошланғич мактабда лойиҳалаш фаолияти - http://www.lotos.dtn.ru/mo_m_smir_03.html; порталлар «Сеть творческих учителей», «Фестиваль открытых уроков»ва бошқалар.

Шундай қилиб, ахборот коммуникация технологияларини бошланғич таълим жараёнига тадбиқ қилиш ўқувчиларда мустақил ўқув фаолиятининг шаклланишига ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Дарсларда презентациялардан, анимациялардан, тарқатма материаллардан, ахборот қоғозларидан мақсадли фойдаланиш, мавзулар бўйича буклетларни яратиш, ўқувчиларнинг хабарлари, оғзаки чиқишлари ва бошқа жиҳатлари мустақил ўқув фаолияти кўникмасини шакллантиради.

Бошланғич мактабда турли дарсларда АКТ дан фойдаланиш тажрибасини таҳлили қуйидагиларда шаклланган дейиш мумкин:

  • ўқитишнинг ижобий мотивациясини таъминлайди;
  • ўқитишни юқори даражада дифференциация қилишни таъминлайди;
  • дарс жараёнида бажариладиган иш ҳажмини 1.5 – 2 бараварга оширишга имконият яратади;
  • билимни назорат қилишни такомиллаштиради;
  • ўқув жараёнини фаол ташкил қилишни таъминлайди, дарснинг самарадорлиги ортади;
  • ўқувчилар фаолиятида изланиш кўникмалари шаклланади ва бошқалар.

Адабиётлар

  1. http://btr2014.zn.uz/2015/01/07/бошланғич-таълим концепцияси/
  2. Попова А.И., Литвинская И.Г. Развитие самодеятельности младших школьников в условиях коллективных занятий// Нач.шк.,№7,2001.
  3. http://www.allbest.ru/Технология обучения младших школьников решению задач
  4. Бикбаева Н.У. Математика. 4. : Умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфи учун дарслик./Н.У.Бикбаева, Э.Янгибаева, К.М.Гирфанова. 2-нашр. – Тошкент.: “Ўқитувчи” НМИУ. 2013. – 208 б.
  5. Мякишева, Н.М. Особенности познавательной деятельности младших школьников, или как современному школьнику сохранить познавательную потребность / Н.М. Мякишева // Начальная школа. До и после. - 2014. - №2. - С.16-18.
  6. Носикова, Я.Н. Развитие познавательной самостоятельности младшего школьника в условиях ФГОС / Я.Н. Носикова // Начальная школа. До и после. - 2014. - №2. - С.22-25.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle