Гигиеническая оценка эффективности этапа механической очистки аэростанции Бозсу | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №8 (112) апрель-2 2016 г.

Дата публикации: 23.04.2016

Статья просмотрена: 21 раз

Библиографическое описание:

Юсупхужаева, А. М. Гигиеническая оценка эффективности этапа механической очистки аэростанции Бозсу / А. М. Юсупхужаева, М. Ш. Нурмонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 8.6 (112.6). — С. 43-45. — URL: https://moluch.ru/archive/112/28623/ (дата обращения: 18.04.2024).



For effective sewage treatment, formed in settlements and at the industrial enterprises, the used mechanical sewage treatment is insufficient, additional methods of cleaning are necessary. To these methods it is possible to include biological methods and disinfectings of sewage.

Keywords: mechanical cleaning, biological cleaning, disinfecting, sand traps, lattices, settlers, the weighed substances, eggs of helminths.

Сув фақат инсон эҳтиёжлари учун зарур бўлмай, балки фауна ва флоранинг асосий ривожланиш таркибига кирувчи табиатнинг муҳим элементидир. Ахоли сонининг ўсиши, янги корхоналар, кўп қаватли ва намунали лойиҳада қурилаётган янги турар жой биноларини пайдо бўлиши сув сарфининг янада ортишига сабаб бўлмоқда. Бундай йирик эҳтиёж учун сарфланадиган сув ҳавзаларини эса турли ифлослантирувчи манбалар йилдан йилга зарарлаб, уларни ҳеч бир эҳтиёж учун ишлата олмасликка сабаб бўлмоқда [2, 5, 6]. Сув манбаларининг санитар муҳофазаси комплекс вазифа бўлиб, уларниншг бажарилиши биринчидан аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондирса, иккинчидан саломатлигини сақлашда асосий омиллардан бири ҳисобланади. Сув ҳавзаларини санитар муҳофазаси давлат тассаруфидаги асосий вазифлардан бири бўлиб, бу ишларни амалга оширишда турли ташкилот, вазирлик ва қўмиталар фаол иштирок этишлари зарур. Бу Ўзбекистон Республикасининг “Сув тўғрисидаги” қонунда ўз ифодасини топган [1, 3, 4].

Текшириш материаллари ва усуллари

Аҳолидан хосил бўлувчи чиқинди сувларни аҳоли турар жой минтақаларидан четлаштириш, уларни самарали тозалаш ва мазкур оқава сувларни очиқ сув ҳавзасига ташлагандан сўнг уларни сув ҳавзаси сувига ва аҳоли саломатлигига таъсирини ўрганиш учун математик ҳисоблаш усули ва лаборатор текшириш усулларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг мухокамаси

Бўзсу аэрация станцияси (БАС) нинг асосий вазифаси станция худудига келиб тушувчи оқава сувларни механик ва биологик тозалаш, зарарсизлантириш, хўл чўкмага, ортиқча фаол балчиққа ишлов бериш ва иншооатларни хўжалик мақсадларида ишлатиш ҳисобланади. Қуйи Бўзсу оқава сув тармоқлари тозалаш иншоотлари 1963 йилда 25 минг м3 қувват билан ишга туширилган, уларнинг лойиҳа қуввати кейинчалик истиқболда бир суткада 300 минг м3га етказиш мўлжали билан 150 минг м3 миқдорида режалаштирилган эди. Аэрация станцияси шаҳардан жануби-ғарбий томонда, Қорақамиш ва қуйи Бўзсу ариқлари қўшиладиган ерда жойлашган. Иншоотлар умумий майдони 120 гектарни ташкил этади. 1973 йили Бўзсу оқава сув тозалаш иншооатлари майдонида биологик тозалаш иншооати ишга туширилган эди. 1980 йилга келиб уларнинг ўтказиш қлбилияти биологик тозалаш бўйича бир суткада 500 минг м3ни, механик тозалаш бўйича эса бир суткада 800 минг м3ни ташкил этди. 1981 йилда чўкмаларга ишлов бериш бўйича мажмуа ишга туширилди.

Бозсу аэрация станцияси таркибига қуйидаги асосий технологик цехлар киради: механик тозалаш цехи, биологик тозалаш цехи, зарарсизлантириш қурилмалари, чўкмага ишлов бериш, бош энергетик ва бош механик бўлимлари, кимё-бактериологик лабораторияси. Станциянинг тўлиқ биологик тозалашга мўлжалланган унумдорлиги бир суткада 850 минг м3/сутка оқава сувга тенгдир. Станциядаги ҳар бир тозалаш босқичи ва унда мавжуд бўлган қурилмалар иш холати, самарадорлигини баҳолашдан олдин бу қурилмаларни жойлашиш кетма-кетлиги билан танишиш зарур.

Окава сувларни механик тозалаш босқичида сувдаги йирик ва майда муаллақ моддалар ушлаб қолинади ва четлаштирилади. БСА Тошкент шаҳридаги қуйидаги туманлардан ҳосил бўладиган оқава сувларни зарарсизлантиради: Чилонзор, Учтепа, Шайхонтохур, Олмазор, Юнусобод. Бу туманларнинг асосий кисми турар жой ва жамоат бинолари бўлгани учун станцияга келаётган оқава сувларнинг асосий қисмини хўжалик маиший чиқинди сувлари ташкил этади. Станция ҳудудига келаётган чиқинди сув таркибида муаллақ моддалар миқдори 60 мг/л ни ташкил этади. Аммо станция лойиха бўйича 150 мг/л муаллақ моддаларга мўлжалланган. Бу эса механик тозалаш босқичи иш самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Механик тозалаш босқичининг илк қурилмаси панжаралар ҳисобланади. БСА таркибидаги панжаралар махсус цехда жойлашган бўлиб, уларнинг сони 7 тани ташкил этади. Панжараларнинг 5 таси доимий ишчи холатида бўлиб, иккитаси заҳирада сақланади. Панжарадан ўтадиган чиқинди сув ўзидаги йирик муаллақ моддалардан халос бўлади. Панжаралар залигача чиқинди сув таркибидаги муаллақ моддалар миқдори 90–110 мг/л, ЭКБ20–60–80 мг/л, ЭКХ 250–300 мг/лни ташкил этади. Бу залда МГ-1200 маркали панжарадан 2 та, ҳар бирининг қуввати 1,32 м3/сек, МГ- 1800 дан 4 та, хар бирининг қуввати — 2,00 м3/сек ни ташкил этади. Механик тозалаш босқичининг иккинчи иншооати қумтутгичлардир. БСАда тўрт коридорли, горизонтал қумтуткичлар ўрнатилган. Уларда оғирлиги 0,21–0,25 мгдан оғир бўлган муаллақ моддалар, асосан қум ва лой чўкиб қолади. Уларнинг узунлиги 24 метр, кенглиги 6 метр, чукурлиги 1,58 м. Сув харакат тезлиги 0,15–0,25 м/сек дан ошмайди. Агарда шу тезликдан ортадиган бўлса, чиқинди сув таркибидаги қум ва лой мутлақо чўкмайди, натижадаги сувдаги оғир муаллақ моддалар чўкмасдан тиндиргичлар ва аэротенкдаги иш самарадорлик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади. Қумтуткичлар ҳар икки суткада бир марта тозалансада, етарлидир. Сабаби станцияга тозаланиш учун келадиган чиқинди сув таркибида қум ва лой миқдори лойиҳа кўрсатилган миқдордан анча пастдир. Қумтуткичларда хосил бўлаётган қум ва лойли қуйқани четлаштириш мақсадида гидроэлеватор қурилмасидан фойдаланилади. Механик тозалаш босқичининг учинчи қурилмаси тиндиргичлар бўлиб, уларнинг бир неча турлари фарқланади: вертикал, горизонтал ва радиал. БСАда бу турдаги тиндиргичларнинг радиал типидан фойдаланилади. Бирламчи радиал тиндиргичлар оқава сув таркибидаги муаллақ моддаларни 50–55 % ни ушлаб қолади. Буни қуйидаги формула билан топиш мумкин:

Р = (а-в) · 100/а =(59–9) · 100/59 = 55 %

Тутиб қолинган суюқлик, махсус режа асосида бир суткада икки марта тиндиргичдан қайта ишлов беришга ҳайдалади, тинган оқава суюқлик биологик тозалашга келиб тушади. Радиал тиндиргичнинг иш принципи — бу тиндиргичга келадиган чиқинди сув таркибидаги муаллақ моддаларни йирик вам айда қисмларга ажратиб, чўктиришга асосланган. Радиал тиндиргичдаги сувнинг ҳаракат тезлиги 4,0 мм/сек. Механик тозалаш қурилмалари иш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар — бу муаллақ моддалар, ЭКБ5, бактериялар сони, гельминт тухумлар сони ҳисобланади. БСАга келиб тушаётган чиқинди сув таркиби билан асосан аскарида, қилбош гижжа тухумлари жуда кам ҳолларда эса острица, паканабош гижжа, тениид учрайди. Шуни таъкидлаш зарурки, чиқинди сувларда учрайдиган аскарида ва қилбош гижжаларнинг 43–53 % қисми яшовчан ҳисобланади. Механик тозалаш босқичидан сўнг чиқинди сув таркибидаги гельминт тухумларини четлаштириш самарадорлиги 25–57 %гача ташкил этади. Бу эса паст самарадорлик ҳисобланиб, бунинг асосий сабаби тозалаш иншооатига келаётган чиқинди сувлар миқдорини меъёридан ортиқ эканлигидир. Гельминт тухумларидан чиқинди сувларни буткул озод қилиш учун факат механик тозалаш босқичи етарли эмас, бунинг учун албатта биологик тозалаш иншооатларидан фойдаланиш зарурдир.

Хулоса

Олиб борилган изланишлар натижасидан кўриниб турибдики, механик тозалаш иншооатининг ўзи чиқинди сувларни тозалашда асосий босқич бўла олмайди, шунинг учун албатта оқава сув таркибини Санитар Қоида ва Меъёр 0172–04 талабларига жавоб бериши учун механик тозалаш усулларидан мураккаброқ бўлган, биологик тозалаш босқичидан ўтказиш ва оқава сув таркибини гигиеник меъёрлар даражасига келтириш керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Сув тўғрисидаги” қонуни. — Т., 2009.
  2. Буренин В. В. Новые способы и устройства для очистки и обезвреживания сточных вод // ЭКиП: Экология и промышленность России. — 2009. — № 9. — С. 12–15.
  3. Воронов Ю. В. Водоотведение. — Москва: ИНФРА. — М., 2013. — 413 c.
  4. Иванов А. В. Опыт внедрения способа биологического обеззараживания сточных вод // Гигиена и санитария. — 2010. — № 5. — С. 85–88.
  5. Ильин В. И. Разработка технологических решений по очистке промышленных сточных вод до предельно допустимых концентраций // Экология промышленного производства. — 2011. — № 1. — С. 66–68.
  6. Самыгин В. Д. Процессы и аппараты очистки сточных вод. — Москва: Издательский дом МИСиС, 2009. — 222 c.
Основные термины (генерируются автоматически): Сува, механик, биологика, Москва.


Ключевые слова

биологическая очистка, отстойники, обеззараживание, механическая очистка, песколовки, решетки, взвещенные вещества, яйца гельминтов

Похожие статьи

Шаҳар чиқинди сувларини хлорреагентлар билан...

Станциядаги механик ва биологик тозалашдан сўнг чиқинди сув таркибидаги муаллақ моддалар миқдори 92% га, эриган кислород миқдори 94%га, патоген микроорганизмлар миқдори 98% га камайиши аниқланди.

Гигиеническая оценка эффективности биологической очистки...

Механик тозалаш қурилмалари эса буни амалга ошира олмайди.

Основные термины (генерируются автоматически): сува, биологика, Ташкент, аэротенк, вод, РУза.

Канализация тозалаш иншооатлари атмосфера ҳавосини...

Станцияда чиқинди сув механик, биологик ва зарарсизлантириш усуллари ёрдамида тозаланади.

Бунда асосий ифлослантирувчи манба сифатида механик панжара цехи, аэротенк ва ил майдонларини олиш мумкин.

Институт прикладной механики РАН (Москва) — Молодой учёный

Институт прикладной механики РАН

Адрес: Москва, Ленинградский просп., 7, стр. 1

Сайт: https://iam.ras.ru

Похожие статьи

Шаҳар чиқинди сувларини хлорреагентлар билан...

Станциядаги механик ва биологик тозалашдан сўнг чиқинди сув таркибидаги муаллақ моддалар миқдори 92% га, эриган кислород миқдори 94%га, патоген микроорганизмлар миқдори 98% га камайиши аниқланди.

Гигиеническая оценка эффективности биологической очистки...

Механик тозалаш қурилмалари эса буни амалга ошира олмайди.

Основные термины (генерируются автоматически): сува, биологика, Ташкент, аэротенк, вод, РУза.

Канализация тозалаш иншооатлари атмосфера ҳавосини...

Станцияда чиқинди сув механик, биологик ва зарарсизлантириш усуллари ёрдамида тозаланади.

Бунда асосий ифлослантирувчи манба сифатида механик панжара цехи, аэротенк ва ил майдонларини олиш мумкин.

Институт прикладной механики РАН (Москва) — Молодой учёный

Институт прикладной механики РАН

Адрес: Москва, Ленинградский просп., 7, стр. 1

Сайт: https://iam.ras.ru

Задать вопрос