Библиографическое описание:

Муратов С. А., Хамдамова Л. А. Гигиеническая оценка эффективности биологической очистки и деятельности работы сооружений аэростанции Салар // Молодой ученый. — 2016. — №8.6. — С. 32-35.



Use of biological purification of economic and household and industrial sewage has essential value. More widespread introduction of this method can solve to some extent a number of the problems connected with sewage treatment.

Keywords: active silt, filtrosny pipes, метантенк, аэротенк, септиктенк, biofilters, aerofilters, water method, soil method, agricultural fields of an irrigation, field of a filtration, field of sewage disposal.

Очиқ сув ҳавзаларини ифлосланиши деганда сув таркибининг ҳар қандай физик, химиявий ва биологик хусусиятларини ўзгариши тушунилади. Сувнинг бундай хусусиятларини ўзгариши асосан сув ҳавзасига ташқаридан тушадиган қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар ҳисобига тўғри келади [1, 5]. Бу моддалар эса сув ҳавзасига тушиши натижасида мазкур сув ҳавзасини ҳеч қандай мақсадлар учун яроқсиз холга келишига сабаб бўлади. Сув ҳавзаларини шундай холатдан асраш мақсадида ахолидан хосил бўладиган хўжалик маиший чиқинди сувларни тозалаш иншоотлари, яъни аэростанцияларда тозалаш муҳим аҳамиятга эга [2, 4]. Шундай корхоналардан бири бу Тошкент шаҳрида жойлашган Салар аэростанциясидир (ССА).

Текшириш материаллари ва усуллари

Ахолидан хосил бўладиган хўжалик маиший чиқинди сувларини биологик тозалаш ва уни самарадорлигини аниқлаш мақсадида олиб борилган изланишларда асосан математик ҳисоблаш ва лаборатор текшириш натижалари асосида олинган маълумотларга асосланди. Аэротенкда кетувчи жараён самарадорлигини қуйидаги математик моделлаштириш усули билан аниқлаш мумкин:

Х=(m2- m1 )·1000 Сст=(Q·a+1)·Cдоп+Ср,

V q

Чиқинди сув таркибидаги муаллақ моддалар қуйидаги формула билан топилади:

Соқим=(Q·a+1)·CРЭМ+Сд,

q

Чиқинди сув таркибидаги ҳарорат қуйидаги формула билан топилади:

Тоқим=(Q·a +1)·Трэм+Тд,

q

Чиқинди сув таркибидаги химиявий моддалар миқдори қуйидаги формула билан топилади:

Соқим= Q·a (CРЭМ-Сд)+СРЭМ,

q

ССАдаги биологик тозалаш қурилмалари самарадорлиги СанПиН №0172- 04 қоида ва талабларига жавоб бериши аниқланади.

Олинган натижалар ва унинг муҳокамаси

Салар аэростанциясида қўлланилувчи биологик тозалаш иншооатларининг асосий вазифаси сувдаги коллоид ва эриган органик ифлослантирувчиларни минерализация қилишдир. Механик тозалаш қурилмалари эса буни амалга ошира олмайди. ССАдаги аэротенклар кўрсаткичлари жадвалда кўрсатилган (жадвал №1).

Жадвал №1

Омиллар

Кўрсаткичлар

1

Аэрация давомийлиги

2,5-3 соат

2

Аэротенкдаги фаол ил дозаси

2-3 грамм

3

Регенерация режими

50%

4

Регенерация давомийлиги

5-6 соат

5

Регенератордаги фаол ил дозаси

8-12 г/л

6

Аэрация интенсивлиги

3 м3 соатига

7

Фаол илнинг циркуляцион хажми

40%

Аэротенкдаги биологик тозалаш босқичининг самарали кетиши; табиий шароитдагидек ҳолатни юзага келтириш учун аэротенкка фаол ил ва сиқилган ҳаво юборилади. Фаол илнинг қуруқ қолдиқ таркиби таблицада акс эттирилган (жадвал №2).

Жадвал №2

Таркиб

Микдор

1

Минерал моддалар

25-35%

2

Органик моддалар

65-75%

3

Азот

3-4%

4

Фосфор

2-3%

5

Ёғлар

2-6%

6

Калий

0,3-0,4%

7

Темир

1,6%

Аэротенкда кетувчи жараён самарадорлигини қуйидаги математик моделлаштириш усули билан аниқлаш мумкин: Р = (а - в) 100 / а

1) муаллақ моддалар бўйича:

Р = (58,75 – 32,08) · 100 / 58,75 = 45%

2) эриган кислородга бўлган биологик эҳтиеж бўйича:

Р = (37,05 – 18,98) · 100 / 37,05 = 48%

3) оксидланиш бўйича:

Р = (37,05 – 18,37) · 100 / 37,05 = 50%

4) бактериялар сони бўйича:

Р = (74500 - 13075) · 100 / 74500 = 82%

Натижалар шуни кўрсатмокдаки, ССАдаги биологик тозалаш қурилмалари самарадорлиги СанПиН №0172-04 қоида ва талабларига жавоб беради. Энди аэротенкнинг умумий ўлчамини хисобласак: аҳоли сони 350000, сув сарфи – ўртача 300 л/сутка, аэротенк чуқурлиги – Н=4 м, ҳаво хайдаш фильтрлари ёрдамида К=15, тозаланмаган чиқинди сувдаги КБЭ- 37,05 мг/л (а), тозаланган чиқинди сувдаги КБЭ – 19.98 мг/л (в), тозалаш учун зарур ҳаво хажми 1 м3 сув учун қуйидагича топилади:

1) А= а-в = 37.0,5- 18,98 = 18,07 = 0,60 м3

н·k·d 4·15·0,5 30

d – кислород етишмовчилиги кўрсаткичи, бу тўлиқ бўлмаган тозалашда 1 га тенг.

2) Чиқинди сувнинг бир соатлик сарфи Q;

Q = qN/24· 1000 = 300 · 350000 / 24· 1000 = 105000000 / 24000 = 4375 м3

3) Ҳавонинг соатлик сарф ҳажми:

W = АQ = 0,60 · 4375 = 2625 м3

Ҳаво бериш интенсивлиги 3м3/с бир соатда.

4) Аэротенк тубининг юзаси:

F = W / i = 2625 / 3 = 875 м2

6) Аэротенк чуқурлигини билган холда яъни Н = 4 метр.

L = 875 / 4 = 218 м

7) Аэротенкнинг ишчи хажми:

V = L ·В·Н = F·Н = 875 · 4 = 3500 м3

8) Аэротенкдаги чиқинди сувни бўлиш вақти:

Т = V / Q +q = 3500 / 4375 + 0,5 ·4375 = 3500 / 6562 = 0,53 соат

q = 0,5 Q, ( бу дегани чиқинди сув аэротенк бўйлаб бир марта ўтади; яъни фаол ил q = 0,5 га тенг).

9) Бир одамдан хосил бўлаетган оқава сув учун бериладиган кислород миқдори:

N = 3500 / 350000 = 0,01м2

10) Ҳаво сарфининг суткалик меъёри:

W = W · 24 / 350000 = 2625 · 24 / 350000 = 0,18 м3

11) Аэротенкнинг оксидлаш куввати:

ОМ = (Len – Lex)·Q / Wat = (37,05 – 18,98) · 950000 / 1000000 = 17,1 м3.

Демакаэротекнингбирметрквадратюзаси 17 м3чиқиндисувниаэрациялашхусусиятигаэга. Ил юкламани куйидаги формула билан топилади;

q = 24 · (Len - Lex) / а (1 - S) tat = 24· (37,05 – 18,98) / 3· (1 – 0,3) ·3 = 433,68/4,2 = 69%.

Юклама катталиги қанчалик кичик бўлса, аэротенкдаги тозалаш самарадорлиги шунчалик самарали кечган бўлади. Аэротенкда органик моддалардан халос бўлган оқава сувлар аэротенкда қўшилган фаол илдан халос бўлиши учун иккиламчи тиндиргичга йўналтирилади. ССАда жами 15 та иккиламчи радиал тиндиргичлар бўлиб, уларнинг диаметри 20 метр, чуқурлиги 4 метрни ташкил этади.

Иккиламчи тиндиргич ишлаш принциплари қуйидаги жадвалда кўрсатилган (жадвал №3)

Жадвал №3

Омиллар

Кўрсаткичлар

1

Тиндириш давомийлиги

1,5 соат

2

Қайтган ил концентрацияси

8 – 12 г/л

3

Фаол илни четлаштириш режими

доимий

Иккиламчи тиндиргичнинг иш самарадорлигини белгиловчи омилларга қуйидаги кўрсаткичлар киради; муаллақ моддалар, КБЭ, бактериялар сони. Иккиламчи радиал тиндиргичнинг иш самарадорлиги аниқланади:

1) Муаллақ моддалар бўйича:

Р = (а-в) · 100 / а = (58,75 – 21,05) · 100 / 58,75 = 64%

2) КБЭ бўйича:

Р = (а-в) · 100 / а = (37,05 – 12,85)·100 / 37,05 = 65%

3) Бактериялар сони бўйича:

Р = (а-в) · 100 / а = (74500 - 313) ·100 / 74500 = 90%.

Хулоса

Лаборатор текшириш натижалари ва математик ҳисоблар натижасида шу нарса аниқландики, Салар аэростанцияси биологик тозалаш қурилмалари таркибига аэротенк, ил зичлагич қурилмалари киради. Уларнинг иш самарадорлиги Санитар қоида ва меъёр №0172-04 талабларига тўлиқ мос келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Баглай С.В. Биохимическая очистка промышленных сточных вод // ЭКиП: Экология и промышленность России. – 2002. – №3. – С.9-11.
  1. 2. Буренин В.В. Очистка производственных сточных вод от взвешенных частиц и других вредныхпримесей // БЖД. – 2007. – №3. – С. 14-22.
  2. Журавлева Л.Л. Гидроэкология: исследование процессов очистки сточных вод // Инженерная экология. – 2001. – №4. – С.25-33.
  3. СанПиН0172-04. Гигиенические требования к охране поверхностных вод на территории РУз. – Ташкент, 2004.
  4. СанПиН РУз №0180-05 «Гигиенические требования к использованию сточных вод и их осадков на земледельческих полях орошения в природно-климатических условиях РУз». – Ташкент, 2005.
  5. СанПиН РУз №0181-05 «Гигиенические требования к качеству сточных вод, используемых для орошения и удобрения в природно-климатических условиях Узбекистана». – Ташкент, 2005.
  6. Швецов В.Н. Очистка природных и сточных вод: сборник научных трудов // Юбил. вып. – Москва: Водоснабжение и санитарная техника, 2009. – 76 с.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle