Библиографическое описание:

Муратов С. А., Комилова М. А. Гигиеническая оценка эффективности работы головной водопроводной станции Кадрия // Молодой ученый. — 2016. — №8.6. — С. 30-31.



Head drinking water structure of Kodiriya provides 75 % of the city safe drinking water population of Tashkent. The composition of drinking water on the organoleptic, chemical, bacteriological, toxicological, radiological requirements according to DavSt «Drinking water» 950: 2011.

Keywords: clean drinking water, sedimentation, coagulation, filtration, biofilm, disinfection, chlorination, ozonation, residual chlorine.

Сув табиатнинг зарурий ва жуда мухим табиий ресурсларидан бири ҳисобланади. У нафақат инсонлар ҳаёти, умуман ер юзидаги барча фауна ва флора ҳаёт тарзида энг асосий ўрин эгалловчи омилдир [1, 3, 4]. Сувни ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ҳам беқиёсдир. Шаҳарларни кенгайиши, ишлаб чиқаришни жадал ривожланиши, суғориладиган ерлар хажмини ортиши, ахолини турмуш ва маданийлик даражасини ортиши ва бошқа бир қатор омиллар ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласини мураккаблаштириб бормоқда [2, 5, 6, 7].

Текшириш усули ва материаллари

Ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш Қодирия бош водопровод станцияси иш фаолиятини ўрганишда асосан математик ҳисоблаш ва лаборатор намуна натижаларининг таҳлилидан фойдаланилди. Ахолини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш манбаларини санитар текширишда санитар техник, санитар эпидемиологик ва санитар бактериологик текшириш усулларидан фойдаланилди. Санитар топографик текширишда сув манбасини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш, уларни санитар ва эпидемиологик ҳавфлилигини баҳолаш, сув манбасини ифлосланиш катталигини ҳисоблаш ва сув манбасида олиб бориладиган лаборатор текшириш ҳажмини аниқлаш каби ишлар амалга оширилди. Санитар эпидемиологик текширишда эса ахоли ўртасида сув билан боғлиқ бўлган касалланиш холати ва бактерия ташувчилар мавжудлиги, агарда касалланиш холатлари бўлса, уларни сув билан боғлиқлик даражаси ўрганилади. Шунингдек ҳайвонлар ўртасидаги эпизотийлар даражаси ҳам ўрганилди.

Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси

Қодирия бош ичимлик сув иншооати 1969 йилда 225 минг м3 бошланғич қувват билан ишга туширилган. Ҳозирги кунда унинг қуввати бир суткада 1 млн. 350 минг м3га тенг. Бу очиқ турдаги иншоотлар бўлиб, сув йиғиш Бозсу каналидан ташлама канал орқали амалга оширилади. Иншот таркиби қуйидагича: тиндиргичлар, реагент хўжалиги, 1 ва 2 навбатдаги сув кўтариб бериш насослари, фильтрлаш станцияси, хлорлаш қурилмаси, тоза сув сақлаш қурилмалари, ташқи коммунакациялар, насос станцияси.

Сув Бозсу каналидан иккита ташлама канал орқали сувни дастлабки тиндириш учун мўлжалланган тиндиргичларга тақсимланади. Тиндиришда коагулянт сифатида алюминий сульфатдан фойдаланилади. Натижада сув таркибидаги муаллақ моддаларни паға хосил қилиши тезлашиб сувни тиндирилиш самарадорлиги ортади. Станциядаги биринчи тиндиргич сиғими 1500 м3ни ташкил этади. Тиндиргич бошланишида сув киришини тартибга солиб туриш учун шлюзлар, сув билан оқиб келган чиқиндиларни ушлаб қолиш учун панжаралар ўрнатилган. Тиндиргич охирида сув биринчи бор хлорланади. Тиндиргичда сувни тиниш муддати 42 соатни ташкил этади. Иккинчи тиндиргич сиғими 500 минг м3ни ташкил этади. Бу тиндиргич туби тупроқ бўлган табиий иншооатдир. Тиндиргичлар тубини муаллақ моддалардан тозалаш учун земснярдлардан фойдаланилади. Тиндиргичлар иш самарадорлигини аниқлаш учун олинган намуналар ва математик ҳисоблашлар шуни кўрсатдики, тиндиргичларнинг иш самарадорлиги 90 %га тенг.

Реагент хўжалиги коагулянтни қабул қилиб олиш, сақлаш ва дозалаш учун мўлжалланган. У 4 та қабул қилиб олувчи бункер, 3 та коагулянтни хўл холда сақлаш резервуари ва реагент хўжалиги биносини ўз ичига олган. Тиндиргичларда тиндирилган сув биринчи навбатдаги кўтариб берувчи насослар ёрдамида фильтрлаш цехига юборилади. Станцияда сувни фильтрлаш учун жами 48 та фильтрдан фойдаланилади. Фильтрлар асосан икки қаватли тезкор фильтрлар бўлиб, фильтрларга келиб тушган сув уларнинг майдонлари бўйлаб тенг миқдорда тақсимланади, фильтрловчи қатлам орқали ўтади, дренаж тизими томонидан жамланади ва “тоза” линияга хайдалади. Фильтрлаш тезлиги 8–10 соатни ташкил этади. Фильтр ишлаётганда филтьтрловчи қатламлар ифлосланади ва фильтрлаш тезлиги пасаяди. Фильтрлаш тезлиги энг кам даражага пасайганда фильтрлар ювилади. Буна фильтрни ювиш сувни тескари оқими билан амалга оширилади. Ювиш натижасида хосил бўлган оқава сув каналиизация тизимига ташланади. Станциядаги битта фильтрни ювиш учун ўртача 20 дақиқа вақт сарфланади. Фильтрлаш иншоотини умумий майдони 6700 м2ни ташкил этади. Станцияда ишловчи фильтрларнинг иш самарадорлиги 85 % га тенг. Бу эса Давлат Стандарти 951:2000 талабларига мос келади. Станцияда сувни зарарсизлантириш учун суюқ хлордан фойдаланилади. Бунда хлорнинг қолдиқ миқдори ва оптимал дозасини мунтазам аниқлаш учун станцияда бактериологик ва химиявий лаборатория мунтазам равишда 24 соат давомида узлуксиз сувдан намуна олиб сувнинг сифатини баҳолаб борадилар. Станцияда олиб борилган санитар техник, санитар эпидемиологик ва санитар топографик текширишлар натижасида сувдан фойдаланувчи ахоли ва станция атрофида яшовчи ахоли ўртасида сув билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай нохуш холатлар бўлмаганлиги маълум бўлди.

Қодиия бош водопровод иншооти томонидан тозаланган водопровод суви 11 та, диаметри 1200–1500 бўлган коллекторлар орқали шаҳар ҳудудига ўз оқими билан ва 2 та диаметри 1100 м бўлган коллекторалар орқали Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро физикаси илмий текшириш институтига эса насослар ёрдамида етказиб берилади.

Хулоса

Ахолини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш бош иншооти-Қодирия Тошкннт шаҳрини 75 % ахолисини ичимлик сув билан таъминловчи йирик водопровод иншоотидир. Станциянинг иш самарадорлигини аниқлашда математик моделлаштириш ва бактериологик ҳамда санитар химиявий лаборатория маълумотларидан фойдаланилди. Олинган натижалар бўйича шуни хулоса қилиш мумкинки, Станция Давлат Стандарти 951:2000 талабларига тўлиқ мос холда ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Воробьев Г. В. Плата за пользование водным объектом как механизм влияния на качество воды // Водоснабжение и санитарная техника. — 2007. — № 2. — С. 14–16.
  2. Данилов-Данильян В. Глобальная проблема дефицита пресной воды // Век глобализации. — 2008. — № 1. — С. 45–56.
  3. Дзюбо В. В. Как оценить эффективность и возместить инвестиции, направленные на повышение качества питьевого водоснабжения населения? — Т., 2007. — № 10. — С. 68–72.
  4. Исаев В. Н. Социально-экономические аспекты водоснабжения и водоотведения // Водоочистка. — 2007. — № 8. — С. 63–72.
  5. Сомов М. А., Квитка Л. А. Идеология развития водоснабжения в XXI веке // Водоснабжение. — М.: ИНФРА-М, 2008. — С. 275–281.
  6. ЎзДСт 951:2000 “Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш манбалари”. — Тошкент, 2000.
  7. ЎзДСт 950:2011 “Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш”. — Тошкент, 2011.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle